Навбатдаги тренерлар учун тренинг
Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси доирасида 2019 йил 21 майдан бошлаб навбатдаги “Сув хўжалиги соҳасидаги профессор-ўқитувчилар учун тренинг” 4-гуруҳ тингловчилари учун ўз ишини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тренинг 2019 йил 14 – 17 май кунлари 3-гуруҳ тингловчилари учун бўлиб ўтган эди.
Мазкур тренингда институтнинг 13 нафар профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва илмий ходимлари иштирок этдилар. Тренинг давомида иштирокчилар дарс сифатини яхшилашга қаратилган интерфаол методлар, маъруза, тақдимотлар қилиш, материалларни содда ва равон услубда етказиб бериш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди.
Тренингда барча иштирокчилар фаол иштирок этиб сертификатларни қўлга киритдилар.
Менежмент кафедраси катта ўқитувчиси А.Дурманов маълумоти
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов