Наврўз таърифида
2018 - йил 5 - апрел куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факулътети, “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ўқитувчи ходимлари Гулнора Ахмеджанова, Салтанат Касимбетова, Махбуба Хаитова, Александр Даледудка, Шохрух Азизов, тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар “Наврўз байрами тарихи ҳақида” давра суҳбати ўтказишди.
Наврўз (Навруз) байрами форс-тожик ва туркий халқларнинг қадимий байрамларидан биридир.
Бу байрам 21-март куни нишонланб, айнан кун ва тун тенг бўлган пайтга мос келади. Тарихий манбаларда келтирилишича ва олимларимиз фикрига кўра, Наврўзнинг шаклланиш даври – энг қадимги замонлардан „зардуштийлик“ нинг пайдо бўлишигача давом этган асрларни ўз ичига олган экан. Наврўз сўзи форс-тожик тилидан олинган бўлиб “Янги кун” деган маънони билдиради. Қадим-қадимдан Наврўз холис ниятли кишиларнинг севимли айёми бўлиб келган. Ўша кунларда ҳатто уруш-жанжаллар ҳам тўхталган, гина-кудуратлар кечириб юборилган. Шоҳлар эл ичидан энг муносиб кишиларни тақдирлашган, айрим маҳбусларнинг гуноҳидан ўтишган.
Баҳор ва янги айём ҳар бир юракдан муҳим жой олган қувончли дамларда кўпчиликнинг „Наврўз қайерда ва қачон пайдо бўлган экан?“ — деган саволига „Саодат“ журналида эълон қилинган „Онақутининг саховати“ мақоласида бунга асосли жавоб берилган. Қадимда аждодларимиз Наврўз кунлари қишки манзиллари — қишлоқлардан ёзги меҳнат ва ҳордиқ масканлари -ёзлоқларга кўчиб ўтишган. Далаларда баҳорги экин-тикин ишлари бошланиб кетган.Деҳқонлар эрга қўш солишган. Жамоа-жамоа бўлиб, ҳашарлар уюштиришган.ўтган аждодлар руҳи ёд қилинган.Оммавий равишда меъвали, манзарали дарахтлар ўтқазилган. Далаларда, ёзлоқларда Наврўз — янги йил, янги ҳаёт қайнаган. Аждодларимиз Наврўз байрамига атаб махсус кийимлар тикишган ва уларни кийиб, байрам қилишган. Наврўз таомлари ҳам ўзига хос бўлган. Улар орасида, айниқса, сумалак, ҳалим тайёрлаш анъанавий тусга кирган. Бу байрамда болаларнинг иштироки жуда фаол бўлган. Улар Наврўз байрамида турли оммавий байрам ўйинлари ўйнаганлар.
4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов