Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳақида
ТИҚХММИ 3-сонли талабалар турар жойида талабаларни бўш вақтини унумли ўтказиш ҳамда уларни дунёқарашларини янада кенгайтириш мақсадида 9-қават талабалари билан “Нодавлат нотижорат ташкилотлар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати “Ердан фойдаланиш ва ер кадастири” факулътети “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Жўраев Абдулла ва тарбиячи педагог Хайитова Азиза ҳамкорлигида бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти, асосий мақсади, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилганлиги ҳамда даромад олиш ҳақида фикр юритилди. Нодавлат, нотижорат ташкилотнинг мақсади: “Ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий мақсадларда тузулиши” тўгрисида талабаларга маълумот бериб ўтилди. Талабалар билан давра суҳбати қизиқарли савол-жавоблар асосида ўтказилди ҳамда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Тадбирни ўтказишда берган ёрдами учун Абдулла Жўраевга ўз минатдорчилигимизни билдирамиз.
Тарбиячи педагог Хайитова Азиза ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов