Ободлик дилдаги шодлик
Теварак атрофнинг гўзал кўриниши киши дилига ҳам нафосатни олиб кириши аниқ. Шундай экан, ўқиш жойи ёхуд ишхонадаги тозалик ҳамда ободонлик масаласи барчанинг диққат-эътиборида бўлиши муҳимдир.
Шунинг учун ҳам ТИҚХММИ “Иқтисодиёт ва менежмент” факультетида 2018 йил 3 март куни факультетга қарашли ҳудудлар ва ер участкаларида ободонлик ишлари бошлаб юборилди.
Унда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Менежмент”, “Инглиз тили”, “Тиллар” кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди. Ободонлаштириш, тозалик ва кўкаламзорлаштириш “Экология куни” тадбири кўнгилдагидек ўтказилди.
Тадбирда факультет декани, декан ўринбосари, кафедра мудирлари ҳамда талабалар фаол қатнашишди.
“Iqtisodiyot va menejment” fakulteti тalabalar kengashi sardori Jahongir Saidahmedov axboroti
Institut matbuot kotibi Rahimboy Jumaniyozov