Фан мусобақасининг биринчи босқичи
ТИҚХММИ “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг “Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш” кафедрасида “Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш” фани бўйича олимпиаданинг I-босқичи муваффақиятли ўтказилди.
29 март куни соат 14:00 да В-302 аудиторияда ўтказилган ушбу олимпиадани кафедра мудири А.Игамбердиев очиб берди. Шундан сўнг олимпиада қатнашчиларига олимпиада шартлари ва унинг имкониятлари тўғрисида профессор И.Аширбеков ва ассистент Д.Туранқуловалар томонидан батафсил маълумотлар берилди.
“Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш” фани бўйича олимпиаданинг I-босқичида жами 8 нафар талаба иштрок этди. Улар:
№ |
Талабанинг Ф.И.Ш |
Факультет |
Курс/гуруҳ |
1 |
Холикова Дилфуза |
ҚХМ |
4/404-гуруҳ |
2 |
Холиқов Ислом |
ҚХМ |
4/404 гуруҳ |
3 |
Отажонов Элбек |
ҚХМ |
4/404 гуруҳ |
4 |
Исломов Дилижон |
ҚХМ |
4/404 гуруҳ |
5 |
Давронов Абдуназар |
ҚХМ |
4/404 гуруҳ |
6 |
Эрмаматов Фарход |
ҚХМ |
4/404 гуруҳ |
7 |
Мирзажонов Ойбек |
ҚХМ |
4/404 гуруҳ |
8 |
Абдужабборова Мастура |
ҚХМ |
4/404 гуруҳ |
Олимпиада 4 та босқичда олиб борилди. 1- босқич ёзма иш тартибида бўлиб, саволлар варақаси тарқатилди. 2-босқич тест кўринишида, 3-босқич оғзаки савол-жавоб, 4-босқич эса қўшимча саволларга жавоб бериш йўсинида ўтказилди.
Кафедра мудири, доцент А.Игамбердиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.