Орол танглигини ечиш йўлида
2018 йил 09 март куни соат 10:00 да “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари Оролни қутқариш ҳалқаро жамғармасининг лойиҳаларни амалга ошириш ва GEF агентлиги раҳбари Вадим Ильич Соколов иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув меҳмони тингловчиларга “Орол танглигини ечиш йўлида” мавзусидаги муаммоли маърузасини ҳавола этди.