ОРЗУЛАР УШАЛМОҚДА
Янги фикр ва янги ғоялар тараққиётни таъминловчи асослардандир. Бунинг учун изланиш, интилиш зарур. Ташаббускорлик ва ташкилотчилик фаолиятнинг икки қанотидир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қуватлаш йили” деб эълон қилган эдилар.
Шу боис бу йил “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув жараёнини ривожлантириш мақсадида замонавий плотирлар олиб келтирилди. Бу замонавий технология орқали талабалар дарс жараёнларида қишлоқ хўжалиги карталарини рангли тасвирда чиқариб амалиёт дарсларида кенг фойдаланишадилар.
2018 йил 29 январь куни дастлабки плотирни ишга туширишда “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ёш ўқитувчилар Ойматов Рустам, Инамов Азизбек, Хикматуллаев Санжар, Исломов Ўткир, Лапасов Жасурбек, Жўраев Абдуллар иштирок этишди.
Замонавий технологиялар муваффақият гаровидир.
“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ассистенти Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов