Рахбарлик ва лидерлик
2020 йил 19 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Педагогика, психология ва фанларни ўқитиш методикаси” кафедраси томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ҳоҳловчилар учун Zoom онлайн платформаси орқали “Бошқарув психологияси” фанидан “Рахбарлик ва лидерлик” деб номланган вебинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур вебинар-тренингда “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси доценти Д.Мукумова модераторликни олиб борди. Айнан қуйидаги мавзулар:
- Рахбарликда қўллаш мумкун бўлмаган йўл йўриқлар.
- Бошқарувда мулоқот турлари.
- Лидерлик ва унинг хусусиятлари ва қайси феноменлар илгари сурилади.
Айнан бошқарувдаги қулайликлар ва ноқулайликлар тўғрисидаги билимлар асосида талабалар ўз тажрибаларини оширдилар.