Ишлаб чиқариш амалиёти самарали ўтмоқда
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети 3-босқич талабалари ўқув режага, институт ректорининг буйруғига мувофиқ жорий йилнинг 22-июнидан 1-августигача “Ишлаб чиқариш технологик” амалиёти ўташмоқда. Амалиёт давомида талабалар ғалла ўрим-йиғими жараёни ва унда қўлланилаётган техника воситалари иши билан яқиндан танишиб, ўз билим ва малакаларини оширишмоқда. Амалиётнинг бу ҳафтасида талабалар “Ростсельмаш” компаниясининг Вектор-410 ва ЎзКлаассагро заводида ишлаб чиқарилаётган “Клаас” компаниясининг Доминатор-370 ғалла комбайнларидан фойдаланиш ҳамда ўрим-йиғим даврида ёнғинни олдини олиш учун дала четларида хавфсизлик йўлаклари ҳосил қилишда қўлланилаётган МТЗ-80 трактори ва ПЛН-3-35 плугининг иш жараёни билан танишишди.