«Оилам менинг қўрғоним» номли виртуал кўрик-танлов ғолибларини самимий муборакбод этамиз
Муайян ютуққа эришиш тинимсиз изланиш ва интилувчанликни талаб этади. Бунинг эътирофи ва рағбати эса уларни келгуси ишларга илҳомлантириши тайин. Айниқса, карантин даврида уйда қолиб, ўқиш ва оила юмушларидан ортиб, масофадан туриб турли маънавий-маърифий танловларда иштирок этишнинг ўзи бир ватанпарварлик намунаси ҳисобланади. Шу муносабат билан институтимиз талабалари орасида ташкил этилган «Оилам менинг қўрғоним» номли виртуал кўрик-танлов ғолибларини самимий муборакбод этамиз. Ушбу ютуқ билимли ва ижодкор талабаларимиз ҳамда уларга илм беришда фидойилик кўрсатаётган устозлар ва бутун жамоамизнинг ютуғи десак, асло муболаға бўлмайди. Шу фурсатдан фойдаланиб барча ғолибларга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва улкан зафарлар тилайман. Институтимиз равнақи учун тиним билмай меҳнат қилаётган устоз ва шогирдларга омад доимо кулиб боқишини яратгандан сўраб қоламан. Ишонаманки, ёшларимиз келгусида юртимизнинг қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини янада юксакларга кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшади. Ютуқ барчага муборак бўлсин, азиз талабалар.
Институт раҳбарияти ва жамоат ташкилоти вакиллари
1 – ўрин
1. Абдуллаев Р. –СХТЭ ва Б, 1-курс, 500 000 (беш юз минг)
2. Имомалиева С. – ГМ, 3-курс, 500 000 (беш юз минг)
3. Рустамов А. –, ҚСХЭТ, 2-курс, 500 000 (беш юз минг)
2 – ўрин
1. Наимова С. - ГМ, 1-курс, 400 000 (тўрт юз минг)
2. Исроилова Н. – ГТҚ, 3-курс, 400 000 (тўрт юз минг)
3. Рахимбоева Г. - ҚСХЭТ, 3-курс, 400 000 (тўрт юз минг)
3 – ўрин
1. Маҳкамова М. – ГТҚ, 3 –курс, 300 000 (уч юз минг)
2. Жамолова Г. – СХТЭ ва Б, 2-курс, 300 000 (уч юз минг)
3. Абдунабиев Ж. – КСХЭТ, 4-курс, 300 000 (уч юз минг)
ТИҚХММИ расмий телеграм канали @ilovetiiame