Қалбга жо бўлган инсон
Бугунги кундаги бизнинг тинч яшашимиз ҳамда мустақиллигимиз асосчиси, ёшларимизнинг хотирасидан, қалбидан чуқур жой олган Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари Тошкент шаҳрида жойлашган бобомиз монументларини зиёрат қилиб, пойига гул қўйишди.
Шундан сўнг фаоллар биринчи президентимиз учун бунёд этилган музей ва кўргазма билан яқиндан танишишди.
Зиёрат улуғларнинг ёди билан қалбларга ором бахш этади. Юракка жо бўлиш тинимсиз фидойилик, ватан тақдири ва юрт қисматига дахлдорлик туйғуси билан яшаганларга насиб этиши муқаррар.
Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов