АКАДЕМИК МИРЗИЁД МИРСАИДОВ ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК - ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИДА

Бу учрашувда иқтидорли бакалавриат талабалари, магистрлар, докторантлар, Институт раҳбарияти, факультет деканлари, кафедра мудирлари, университетнинг етакчи профессор ва доцентлари  қатнашдилар. Бу учрашувда ТИҚХММИ доцентлари А.Ишматов ва Ш.Худойназаровлар  ҳам қатнашишди.

Учрашувни институтнинг илмий ишлар бўйича проректори т.ф.д.,проф. Г.Узоков очиб,  академик М.Мирсаидов тўғрисида қисқача ахборот берди ва сўзни  М.Мирсаидовга  берди.

М.Мирсаидов ўз сўзида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида ва муҳтарам Президентимизнинг ёшларга бўлган эътибори, уларга яратилаётган шароитлар тўғрисида гапирди. Шу билан бирга юртбошимизнинг фанда эришилган ютуқларнинг амалиётга тадбиқ қилинишига катта эътибор бераётганлигига, юқори натижаларга эришган илмий ходимлар албатта келгусида тақдирланишига ҳозирги кунда Президентимиз томонидан тўла имконият яратилаётганлигини айтиб ўтди.

Ҳурматли Президентимиз илмдаги энг катта илмий натижаларни илмий тадқиқот ва олий ўқув юртларида ишлаётган  ёшлардан кутаётганлигини ва бу бажарилаётган илмий ишлар,  инновация ғоялари, янги технологиялар ва уларнинг тадбиғи билан якунланиши ҳақида ҳам М.Мирсаидов гапириб ўтди.

Ёшлар ва унивеситет ходимлари  М.Мирсаидовга кўп саволлар бердилар.

Берилган барча саволларга М.Мирсаидов  тўлиқ жавоб қайтаришга ҳаракат қилди.

Шу билан бирга М.Мирсаидов ўз сўзида илмда юқори натижаларга эришиш   учун ёшларимиз тинмасдан меҳнат қилиб, яхши ўқишлари  ва ҳар томонлама етук мутахассис бўлиш учун эса чет тилларини яхши билиши  ва  китобларни  кўп ўқишга ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади.

М.Мирсаидов келажакда давлатимиз томонидан қўйилаётган долзарб муаммоларни ечиш учун бу институтда  етарли шароит борлигини, бу институт билан ЎзР ФА ва ТИҚХММИ ўртасидаги интеграцияни ривожлантириш  кераклигини айтиб ўтди.

Бу суҳбатлардан кейин ёшларда ишонч ва кўтаринки руҳ пайдо бўлганлигини институт проректори т.ф.д., проф. Г.Узоков  ўз сўзида айтиб, Президентимиз ишончининг университитетимиз ёшлари томонидан албатта оқланишига ишонч билдирди.

Институт ходимлари ва иқтидорли ёшлари илм-фанга катта эътибор қаратаётганлиги учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришдилар.