Саломатлик – келажак гарови

Факультетда талаба – ёшларни маънавий – маърифий тарбиясини бойитиш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда ва бунинг учун тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Шу қаторда жорий йил 1 июн куни В бино 8 ўқув залида Тошкент Тиббиёт Академияси илмий ходимлари Ибодов Бекзод ҳамда Турсунов Муҳаммаддилшодлар иштирокида  ҚХМ факультети 2 – босқич талабаларига “Соғлом турмуш тарзи” ва “Саломатлик – келажак гарови” мавзусида маъруза ўтказилди.

Институтимизга ташриф буюрган шифокорлар тадбирда талабаларга мавзу бўйича чуқур бойитилган маълумотлар асосида тушунчалар бердилар.

Тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилди ва талаба – ёшларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар берилди. Тадбирла 174 нафар талаба – ёшлар иштирок этишди.

 

ҚХМ факультети Маънавий – маърифий ишлар бўйича

 декан  ўринбосари  И.Рахимов ахбороти