Самарқандга саёҳат!

Институт ректорининг 12.03.2018 йил 144/АФ-сонли “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан институтда оммавий тадбирлар ўтказиш ва ҳавфсизликни таъминлаш тўғрисида”ги бўйруғида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 26 март куни “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетининг “Гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси М.Ҳакимова мураббийлик гуруҳидаги талабалар билан қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига сайёҳат уюштиришди.

Саёҳатчилар Регистон майдонида бўлиб, Улуғбек, Шердор, Тиллакори Мир Шахи Заминда мадрасалари билан яқиндан танишдилар ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг хайкали пойига гулчабар қўйилди. Шаҳар бўйлаб саёҳат чоғида Гўри Амир мақбараси ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг туғилиб ўсган хонадонига ташриф буюриб, қуръон тиловат қилинди, сўнг шаҳарнинг бошқа тарихий обидалари ва диққатга сазовар жойларда бўлдилар. Саёҳат давомида институтимиз талабалари жахоннинг сайқали деб эътироф этилган Самарқанд шахри умуман юртимиз тарихи билан яқиндан танишдилар. Институтимиз талабалари Самарқандан яхши таасуротлар билан қайтишди.