Хўжалик марказлари ва ишлаб чиқариш бўлимларини жойлаштиришни иқтисодий асослаш
Ҳудудни ташкил этишни такомиллаштириш, асосан, капитал харажатлар (аҳоли яшаш жойларини, чорвачилик фермаларини, энергия, иссиқлик, газ, сув таъминотлари объектларини ва бошқ. қуриш учун) билан боғлиқ. Шунинг учун бундай ҳолатда ер тузиш самарадорлиги тўғридан-тўғри қилинган инвестициялар (харажатлар) самарадорлиги билан аниқланади.
Шу мавзуда бугун Ердан фойдаланиш кафедраси ассистенти Абдуқодирова Санобар Нуралиевна Очиқ амалий машғулот ўтказди.
Ўқитувчи талабаларни гуруҳларга бўлиб, ҳар бир гуруҳ талабаларига алоҳида топшириқлар бериб дарс жараёнини бошлади. Талабалардан ўзларига берилган топшириқларни тез ва аниқлик билан бажариш талаб қилинди. Мавзу сўнгида талабалар ўз фикрларини кластер усулида баён қилдилар. Талабалар фоаллигига қараб баҳоландилар. Дарс қизиқарли тарзда ўтказилди. Кафедра профессор-ўқитувчилар мавзу ҳамда дарс ўтилиш услуби хақида ўзларининг фикрларини баён қилдилар.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти