Сўнгги сарҳад сари йўл

Республика ОТМ лари талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган футбол бўйича “Ўзбекистон футбол федерацияси КУБОК” мусобақасининг Республиканинг биринчи худудий босқичи якунланди. Унда жами тўртта вилоят терма жамоалари 2018 йил 2-5 июнь кунлари ўзаро куч синашишди. Мусобақа натижасига кўра, 2-июнь куни ТИҚХММИнинг “Ирригатор” терма жамоаси, ЎзДЖТИ терма жамоаси билан 1:1 ҳисобда натижага эришди.

3-апрель куни “Ирригатор” терма жамоаси ЖДПИ терма жамоасини 1:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратди.

5-июнь куни “Ирригатор” терма жамоамиз ГДУ терма жамоасини 3:1 ҳисоб натижа кўрсатиб, ғалабани қўлга киритди ҳамда шарафли I-ўринга сазовор бўлишди.

Республика финал босқичига юксак сарҳад сари йўл олган “ИРРИГАТОР” терма жамоамизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

“Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири М. Норқобилов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.