Сув соҳасидаги саводхонликнинг сарҳисоби
Бутун дунёга дахлдор оламшумул муаммолар ҳақида сўз кетганда, беихтиёр сув масаласи тилга олинади. Одамзод, ҳайвонот, наботот оламини усиз тасаввур қилиш қийин. Чунки ҳаёт манбаи ва тирикчилик тарзи сув билан боғлиқлиги аён. Шундай экан, бу борадаги муаммоларни ҳал этиш бутун дунё аҳлининг диққат - эътиборида бўлиши табиий. Сув ер усти ва ер остида, кўкдаги булутларда ҳам, танамиз, вужудимизда ҳам бор. Қўйингки, бутун борлиғимизни, борлигимизни қуршаб олган у. Биз сув ресурсларидан қандай фойдаланамиз, гап мана шунда.
Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Европа Иттифоқи кўмаги остида амалга оширилган UzWaterAware лойиҳаси бўйича ҳал этилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. UzWaterAware лойиҳаси тўлиқ ҳолда "Ўзбекистонда сув ва экологияни барқарор ривожлантириш бўйича хабардорликни ошириш ва ҳамкорлик" деб номланади. Лойиҳанинг пойтахтимизда 2020 йилнинг 28 ва 30 октябрь кунларида якуний ва ҳисобот дастурлари бўлиб ўтаётгани қувонарлидир. Асосий мақсад UzWaterAware лойиҳаси сув бўйича саводхонликни ошириш борасида амалга оширилган ишлар натижаларини сарҳисоб қилишдир. Европа Иттифоқининг йирик лойиҳаси — “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сувни барқарор бошқариш" дастурининг 3-компоненти, яъни бир қисми ҳисобланади, унинг миллий ҳамкори — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидир. Лойиҳа бўйича фаолият 2016 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг ноябрь ойига қадар мамлакатимизнинг 9 та вилояти ва Тошкент шаҳрида амалга оширилди.
Аҳоли кенг қатламларининг иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳақида хабардорлик ва билим даражасини ошириш, шунингдек, вазирликлар ва уларнинг матбуот хизматлари, ННТ, ёшлар ташкилотлари ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш кабилар лойиҳанинг асосий мақсадлари таркибига киради.
Лойиҳанинг натижаларини сарҳисоб қилиш ва эришилган ютуқларни муҳокама қилиш учун халқаро ва давлат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, бевосита фаол ҳамкорлар ва лойиҳа иштирокчилари – нодавлат ташкилотлар вакиллари, экспертлар, журналистлар иштирок этишди.
Асосий якуний тадбирни ЎзР Сув хўжалиги вазири ўринбосари (лойиҳанинг миллий ҳамкори) Акмал Мирзаев, ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлик бўлими бошлиғи Франсуа Бежо, МОМЭМ Ижрочи директори Зафар Маҳмудов, “Сувчи” ННТ директори (лойиҳанинг ҳамижрочиси) Тохир Мажидов, шунингдек, ЕИнинг юқорида келтирилган Дастурининг бошқа компонентлари менежерлари д-р Каролина Милов (1-компонент, GIZ) ва Улуғбек Исломов (2-компонент, БМТ ТР) очиб беришди.
«3-компонент доирасида Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланди. Бу ҳамкорлик сув хўжалиги соҳасида давлат сиёсатини амалга оширилиши тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ва билимларини ошириш йўлида биргаликда саъй-ҳаракатлар олиб бориш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги келгусида худди шу каби лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдиради», - дейди вазир ўринбосари Акмал Мирзаев.
“Европа Иттифоқи сув ресурсларини Марказий Осиё минтақасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган. Тегишли вазирликларнинг матбуот хизматлари, ОАВ ва ННТ ўртасида яратилган кенг ҳамкорлик тармоғи "Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш" дастури доирасидан ташқарида ҳам ўзаро ҳамкорликни давом эттиришига чин дилдан умид қилиб қоламан, — дейди Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги Делегациясининг ҳамкорлик бўлими бошлиғи Франсуа Бежо. — Ишончим комилки, аҳоли учун сувни тежаш амалиётлари сингари дадил чораларни ҳозирданоқ кўрсак, келажакда йўлимизда кўндаланг туриши мумкин бўлган олдиндан тахмин қилинадиган муаммоларни четлаб ўта оламиз. Шу мақсадда биз сув ресурсларини бошқариш ва табиий. ресурслардан барқарор фойдаланиш усулларини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”.
30 октябрь кунги тадбирлар норасмий йўсинда ўтказилади, лойиҳанинг фаол иштирокчилари — ҳамкор ННТлар, журналистлар, экспертлар ҳамда сув-экология соҳасидаги идоралар матбуот хизматлари вакиллари жамланади.
“Ҳамкор ННТлар, журналистлар ва кўплаб тадбирларимизнинг иштирокчилари бир неча маротаба таъкидлаганидек, UzWaterAware ҳақиқатан ҳам ноодатий, ёрқин ҳамда кўп жиҳатдан позитив-экспериментал лойиҳага айланди, - дея таъкидлайди лойиҳа менежери, МОМЭМнинг Ўзбекистондаги филиали директори Шаҳноза Умарова. – Лойиҳа ностандарт ёндошувларни ва сув-экология тўғрисидаги маълумотларни турли тадбирлар орқали, шу жумладан, мақсадли аудитория учун тушунарли шаклда тайёрланган “билим маҳсулотларини қизиқарли қилиб етказиб бериш мумкинлигини дадил намоён этди. Чунки сув мавзуси, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мавзуси ёшимиз, фаолият соҳамиз ва қизиқишларимиздан қатъий назар ҳар биримизга тааллуқлидир. Айниқса, сув ресурслари нисбатан чекланган ҳудудда яшаётганимизни инобатга оладиган бўлсак, бу айниқса долзарб масала. Агар умумий ечимлар ҳақида ҳозир ўйламасак, келгусида бизларни умумий муаммолар кутиши муқаррардир. Айнан шулар – муаммолар ва ечимлар ҳақида – кўплаб сув тежаш мавзусига бағишлаб ўтказилган эко-марафонлар ва эко-дарслар, тренинглар, маҳорат-дарслари, республикамиз вилоятлари ҳамда Европа мамлакатлари – Испания ва Германияга уюштирилган сайёр демо- ҳамда стади-сафарлар доирасида UzWaterAware лойиҳаси ўз ҳамкорлари билан биргаликда сўзлаб бериб, уларни намойиш қилишди”.
"БИЛИМ МАҲСУЛОТЛАРИ” — UzWaterAware лойиҳаси мақсадларининг барқарорлиги нишонаси. Ўз ишини тугаллаганидан кейин UzWaterAware лойиҳаси кенг қамровда ва бепул тарқатиш учун махсус ишлаб чиқилган “билим маҳсуллари”ни эътиборингизга ҳавола қилайлик.
– сув ҳақидаги 5 та анимацион ролик, сув-экология дарсини ўтказиш учун тайёр қўлланма форматида яратилган (рус, ўзбек ва инглиз тилларида). Уларни YouTube даги UzWaterAware Project канали ҳамда мазкур роликларни эълон қилган Интернет-ОАВ ва ҳамкорларнинг сайтларидан юклаб олиш ёки кўриш мумкин;
– 1 та таълим онлайн-платформаси: www.uzwateraware.uz, унда “Барқарор ривожланиш мақсадида сувдан оқилона фойдаланиш масалаларини ёритиш” мавзусидаги билим берувчи онлайн курс жойлаштирилган (ЗЖРМ билан ҳамкорликда талабалар, ёш журналистлар ва сув ҳамда экология масалаларини ёритишга қизиққанларнинг барчаси учун мўлжалланган (контент ўзбек ва рус тилларида);
– сув ҳақида 2 та ёрқин безакли китоб электрон форматда: “Бебаҳо сув ҳақида қимматли билимлар” болалар китоби (ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида), ҳамда китобхонларнинг кенг кўлами учун мўлжалланган “Сув йўли” китоби (рус ва ўзбек тилларида). Уларни www.carececo.org сайтида кўриш ва юклаб олиш мумкин.
Лойиҳа ҳаммуаллифи “Сувчи” ННТнинг иши олтита вилоятга йўналтирилган эди, булар: Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида 2017 йилдан бошлаб “Сувчи” ННТ махсус ишлаб чиқилган ва тайёрланган ахборот тақдимотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда, 4300 дан ортиқ қатнашчи учун аҳоли билан сув ва экология масалалари бўйича семинарлар, ОАВ ва ёшлар билан тематик давра суҳбатлари, журналистлар, ННТ вакиллари ва маҳаллий мутахассислар учун тренинглар, болалар учун интерактив тадбирлар, сув хўжалиги объектларига медиа-сафарлар ташкил этди ва ўтказди. “Сувчи” ННТ фаолияти туфайли 300 дан ортиқ журналистик асарлар вилоятлар нашрлари ва телевидениеда тайёрланди.
Шунингдек, UzWaterAware лойиҳаси доирасида ҳамкор ННТлар қуйидагиларни тайёрладилар:
- ОАВ ва ННТ учун услубий қўлланмалар (ЖТМ ва BORDA (Германия) учта тилда ишлаб чиқилди);
- ўқитувчилар учун ўқув қўлланма ва болалар учун ўқув материаллари (“Экомактаб” ННТ томонидан рус ва ўзбек тилларида ишлаб чиқилган);
- сув-экология онлайн викторинаси контенти, 36 та савол-жавобдан иборат (Потребитель.уз Facebook платформаси томонидан ишлаб чиқилган).
Ака-ука Ҳасан ва Ҳусанларнинг оилалари UzWaterAware лойиҳасининг қаҳрамонларига айланишди. Оилаларнинг бири сувни тежаш ва ҳурмат қилиш кераклигини билади ва шундай қилади ҳам. Иккинчиси эса бу ҳақда шунчаки билади, лекин уни асрамайди. Лойиҳанинг шиори ва хештеглари сифатида сувга тежамкорона ва айнан ҳурмат билан муносабатда бўлиш туйғусини тарбиялашга қаратилган “suvni hurmatlang – уважайте воду – respect water” бирикмаси танланди, ахир сувсиз ҳаёт ҳам бўлмасди. Лойиҳа хештеглари: #suvnihurmatlang, #уважайтеводу, #respectwater.
UzWaterAware лойиҳаси рақамларда
UzWaterAware лойиҳаси доирасида тадбирларни биргаликда амалга оширишга ҳамда МОМЭМнинг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликка мамлакатнинг 9 ТА ФАОЛ СУВ-ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ННТЛАРИ, айнан эса Ўзбекистон Экологик ҳаракати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази (ЖТМ), Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази (ЗЖРМ), Хоразмнинг KRASS агро-консалтинг маркази (Урганч), “Экомактаб” ННТ, “Саломатлик плюс экология” ННТ (Қўқон), “Экологик тоза Фарғона учун” ННТ (Фарғона), “Родничок” ННТ (Тошкент вилояти) жалб этилди.
Бутун республикамиз бўйлаб 35 ТА СУВ-ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ННТ ходимлари UzWaterAware лойиҳасининг вилоятлардаги маҳаллий ҳокимият органлари кўмагида асосий ННТ билан биргаликда амалга оширилган турли сайёр тренинглар ва демо-турларда қатнашдилар.
Давлат ташкилотлари – ЎзР Сув хўжалиги вазирлиги ва ЎзР Давлат экология кўмитаси ҳамда уларнинг матбуот хизматлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилди. UzWaterAware лойиҳаси доирасида ушбу бўлимларнинг матбуот хизматлари маҳаллий ва хорижий маърузачилар ва мураббийлар иштирокидаги ихтисослаштирилган профессионал йўналтирилган тадбирлар, тренинглар, демо-турлар иштирокчилари бўлишди. Асосий эътибор ушбу матбуот хизматлари, ННТ ва ОАВ ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилди, шунинг учун лойиҳада ушбу мақсадли гуруҳлар учун биргаликдаги тадбирлар ташкил этилди. Лойиҳа ташкилотчиларининг фикрига кўра, ушбу ўзаро ҳамкорлик сув ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича Ўзбекистон аҳолисининг хабардорлигини ошириш мақсадида барқарорликни ва доимий равишда маълумотларнинг кенг тарқалишини таъминлайди.
Ҳаммаси бўлиб UzWaterAware лойиҳасини амалга ошириш давомида шериклар билан биргаликда 100 га яқин турли форматдаги тадбирлар ўтказилди, айнан эса:
ННТ, ОАВ ва матбуот хизматлари учун маҳаллий ва халқаро тренерлар билан 22 та СEМИНАР ВА ТРЕНИНГ;
болалар ва ўқитувчилар учун 30 дан ортиқ ЭКО ДАРСЛАР;
Сувни тежайдиган технологиялар (томчилатиб суғориш, гидрогель) бўйича ФЕРМЕРЛАР УЧУН 5 МАҲОРАТ ДАРСИ;
Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистон Республикасида СИНОВ ОБЪЕКТЛАРИГА 10 ТА ДEМО-ТУР;
Орол бўйи ҳудуди, Марказий Осиё мамлакатлари ва Европага 7 та МEДИА ВА СТАДИ САЁҲАТЛАР;
Республиканинг турли минтақаларида 5 та ЭКО-МАРАФОН;
Сув мавзусида 7 ТА ИЖОДИЙ ТАНЛОВ ва БИТТА билим берувчи 12 ҳафталик онлайн викторина;
ТИҚХММИ талабаларининг сувни тежаш бўйича 4 та лойиҳасини қўллаб-қувватловчи 1 та МИНИ-ГРАНТЛАР ДАСТУРИ;
ОАВ, ННТ, ёшлар учун давра суҳбатлари ва медиа-брифинглар, фаол сув-экология соҳаси ННТ вакиллари билан ҳар йиллик учрашувлар.
Ҳаммаси бўлиб 2016-2020 йиллар мобайнида 250 га яқин ННТ вакиллари, журналистлар ва блогерлар, шунингдек, ЎН МИНГЛАБ мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, фермерлар, жамоат фаоллари UzWaterAware лойиҳасининг бенефициарлари ва иштирокчиларига айланишди.
Лойиҳани амалга оширишда ОАВ ВАКИЛЛАРИ, ЖУМЛАДАН ВИЛОЯТЛАР ТАҲРИРИЯТ ВА БЛОГЕРЛАРИНИНГ фаол жалб этилиши натижасида ахборот маконида сув ва экология мавзуларида 600 ДАН ЗИЁД БОСМА, ОНЛАЙН, АУДИО ВА ВИДEО МАТEРИАЛЛАР тақдим этилди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти
матбуот хизмати