Саёҳат ва зиёрат

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Гидромелиорация” факультети, Гидрология (сув омборларида) таълим йўналиши, 1-босқич, 117-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси С.Р. Мансуров раҳбарлигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини ёд этиб, “Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа”га ташриф буюришди. Ташриф давомида Биринчи Президентимиз монументи пойига гул қўйилиб, улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари акс эттирилган фото суратлар, видео лавхалар талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини айнан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари эканлигини яна бир бор ҳис қиладилар.

  


Гуруҳ мураббийси С. Мансуров ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов