“Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси

2018 йил 18-20 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Темиз шаҳрида  “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Сурхондарё вилояти Ёшлар марказининг фойесида  Халқаро конференция доирасида мамлакатимиздаги матбаа корхоналарининг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Унда республикамиз нашриётлари томонидан чоп этилган китоблар, альбомлар, журналлар ва бошқа матбаа маҳсулотлари кенг намойиш этилмоқда. Китоб кўргазмасида янги нашр этилган маҳсулотлар – болалар китоблари, журналлар, энциклопедия ва луғатлар, илмий-оммабоп ва бадиий адабиётлар намойиш этилди.

Конференцияда ТИҚХММИ Ахборот-ресурс маркази ходимлари АРМ директори в.б. Ш.Э.Тиллашайхова ва бўлим мудири  Ш.Х.Нурматова иштирок этдилар.

Конференцияда  Корея Миллий кутубхонаси рақамли кутубхона бўлими директор ўринбосари Инсук Ким, Гордон ҳукумат Коллежи, Равалпинди (Покистон) профессори Наушахи Ариф, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университетининг профессори, техника фанлари доктори Марат Раҳматуллаев, Жанубий Кореянинг LG CNS компанияси «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси менежери Томас Ким,  Россия фанлар академияси Сибирь бўлинмасининг давлат оммавий илмий-техникавий кутубхонаси илмий котиби Оксана Макеева, Эрон Миллий кутубхонаси ва Архиви директор ўринбосари Гхоламреза Амирхани,  “Б.Н.Ельцин номидаги Президент кутубхонаси” ФДБМ, лингвистик ва дастурий таъминотини ривожлантириш бўлими раҳбари  Юлия Селиванова, Россия давлат кутубхонаси, илмий-услубий фаолият Бошқармаси бошлиғи, ахборотлашган жамиятда кутубхоналар ривожланиши масалаларини  ўрганиш Маркази мудири Ирина Тикунова, Тожикистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари Гадобек Маҳмудов, Назарбаев университети кутубхонаси директор ўринбосари Лапо Петр, “Б.Н.Ельцин номидаги Президент кутубхонаси” ФДБМ, лингвистик ва дастурий таъминотини ривожлантириш бўлими Бош методисти Любовь Завьялова, Марказий илмий қишлоқ хўжалиги кутубхонасининг муҳандис-дастурчи Васий Стеллецкий , ҳамда  Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларининг АРМ ва АКМ раҳбарлари ва ходимлари маърузалари билан иштирок этдилар.

         Конференция  якунида иштирокчилар келажакда Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга оид қарорлар қабул қилдилар.

 

                       Ахборот-ресурс маркази директори в.б.  Ш.Э.Тиллашайхова