Шахмат-шашка мусобақаси

Завқу шавқ ҳамда ҳаяжонга тўла мусобақалар ҳамкорликка ва ҳамжиҳатликка чорлайди.

2018 - йил 1-май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 3-сонли талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Азиза Хаитова ҳамда 3-ТТЖ  "Иқтисодёт ва менежмент" факультети талабалар кенгаши сардори Саидаҳмедов Жаҳонгир билан биргаликда талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида «Иқтисодиёт ва менежмент» факультети талабаси Искандаров Хайитбой  ташаббуси билан 4-қаватда талабалар ўртасида шахмат-шашка бўйича қизиқарли мусобақа уюштирилди.

Тадбирни ўтказишда кўзланган мақсад талабаларнинг бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш эканлиги эътиборга олинган ҳолда, талабалар ана шу мусобақага жалб этилди.

3-ТТЖ “Иқтисодиёт ва Менежмент" факультети талабалар кенгаши сардори Жаҳонгир Саидаҳмедов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.