Соғлом авлод – соғлом келажак
Келажак бунёдкори ва мезони бўлган ёшларнинг тарбияси қай даражада муҳим бўлса, уларнинг таълим масаласи ҳам бениҳоя муҳим. Миллат танламас иллатлардан уларни ҳимоя қилиш давр талаби.
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшлар сиёсатига оид Давлат дастури”да белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ёшларни гиёҳвандлик, алкоголизм, тамаки чекиш каби ёмон иллатлардан асраш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш мақсадида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети миқёсида кенг қамровли барча босқичлардан жами 220 нафар талабалар иштирокида “Спорт – ёшлар камоли” шиори остида МИНИ ФУТБОЛ спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа натижаларига кўра, 102 – гуруҳ жамоаси фахрли 1– ўринни, 105 – гуруҳ 2 – ўринни ва 302 – гуруҳ жамоси 3 – ўринни эгалладилар.
Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар даражали диплом ва медаллар ҳамда ғолиб жамоа “Декан кубоги”билан тақдирландилар.
“Қишлоқ хўжалигини мехнизациялаш” факультети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Икром Рахимов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.