Соҳадаги муаммолар
2018-йил 9-феврал куни «Электротехника ва Мехатроника» кафедраси профессор – ўқитувчилари ва «Электроэнергетика» таълим йўналиши талабалари билан «Туронэлектромонтаж» акциядорлик жамиятининг инженерлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда талабалар мамлакатимизнинг электроэнергетика саноатида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишишди ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга қизиқарли жавоблар олишди. Қуйидаги суръатларда учрашувдан лавҳалар келтирилган.