Соҳибқироннинг бошқарув механизми
Буюк сиймолар ўз қудрати ва салоҳияти билан дунёга донг тарата олади. Уларнинг ҳаёти ва фаолияти ибрат бўлиши билан бирга амалга оширган бунёдкорлик ишлари юзлаб тадқиқотларга асос бўла олади. Шубҳасизки, соҳибқирон Амир Темур сиймоси ана шулардан биридир. Уларнинг ҳарбий тактикаси ва бошқарув салоҳияти борасида кўплаб китоблар ёзилган. Ана шундай китоб муаллифларидан бири тарих фанлари доктори, профессор Шоҳистахон Ўлжаевадир. Амир Темур сиймоси илмий асос ва бадиий манба сифатида ҳам қийматлидир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, иқтидорли шоир Ахтамқулининг соҳибқиронга бағишлов шеърлари бадиийликнинг муҳим мезонларидан бири сифатида моҳиятлидир. Олим ва шоирнинг институтимиздаги ижодий мулоқоти анча сермазмун бўлди.
“Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнидаги ижодий мулоқотнинг мавзуси “Амир Темурнинг дипломатияси, бошқарув механизми” деб номланди. Модератор сифатида устоз Раҳимбой Жуманиёзов маърифий тадбир меҳмонларини таништириб, уларни саҳнага таклиф қилдилар.
Маълумки, 9 апрель Соҳибқирон Амир Темур давлат арбоби, буюк саркарда таваллуд топган. Таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан ўтказилган ижодий мулоқотда профессор Шоҳистахон Ўлжаева Амир Темурнинг давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида характерловчи қизиқарли маълумотлар билан талабаларга атрофлича тушунча берди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, иқтидорли шоир Ахтамқули ўзининг дилгир шеърлари билан талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг олқишига сабаб бўлди.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.