Соҳибқиронга бағишланган тадбир
Дунёга ларза сола олган, наърасидаи бутун оламни титрата олган саркардалар бармоқ билан санарлик. Улар орасида буюк Амир Темур номи мағрур жаранглашига ҳеч қандай шубҳа йўқ. У ҳақда, унинг ҳукмронлик даври ва сулоласи ҳақида том-том китоблар яратилса ҳам барибир камлиги аён.
9 апрел куни 2 – сонли ТТЖ да, маънавият хонасида Буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуд кунига бағишланган "Мангуликка дахлдор хизматлар" мавзусида маънавий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни тарих фанлари номзоди доцент Ҳаким Азимов, Катта ўқитувчилардан Шермухаммедова Озода Убайдуллаевна, Рахмонбердиева Нодира Билоловна, ГИМ факулътети маънавий-маърифий ишлари бўйича декан ўринбосари Рўзибоев Ортиқ Рўзибоевичлар олиб боришди.
Унда ГИМ, ҚСХЕА факулътетлари талабалари қатнашишди.
Тарбиячи - педагог, психолог Дилором Сагдулайева ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов