Сўз салтанатининг султонлари
2018 йил 16 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов бошчилигида талабалар билан ҳамкорликда Сергей Бородин уй-музейига боришди.
Сергей Бородин уй-музейи томонидан давлат арбоблари Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Алишер Навоий таваллудига бағишланган “Сўз салтанатининг султонларига эҳтиром” мавзусида маданий-маърифий, бадиий кеча бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистонда хизмат курсатган маданият ходими, шоира, журналист - Абдусаматова Муқаддас Солиховна, Ўзбекистон халқ ҳофизи, “Дўстлик” ордени сохиби, санъатшунослик фахрий доктори, меҳнат фахрийси - Ҳасан Ражабий, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ўзбек мусиқа факультети анъанавий чолғу ижрочилиги кафедраси катта ўқитувчиси - Илёс Арабов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси “Тонг юлдузи” газетаси булим муҳаррири - Ахтамқули, Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова, “Шуҳрат” ордени соҳиби Ҳамза Ҳасановлар иштирок этишди.
4 –ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов