Сумалак – эзгу тилак, тотли емак

Таом таъми, тотли бўлгани татиб кўрилганидан кейингина билинади. Суҳбатнинг ширин ва мазмундор бўлиши суҳбатдошларнинг савияси ва билим даражасига боғлиқ. Сумалак сайли муносабати билан дилгир суҳбатлардан баҳраманд бўлиш катта аҳамиятга эга.

2018 йил 23 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида  Наврўз байрами муносабати билан сумалак тайёрланди.

Талабалар турар жойи мудираси Дилфуза Аминова 3 та қозонда сумалак пиширишда бош-қош бўлдилар

Ўйин-кулгулар, талабалар томонидан қизиқарли саҳна кўринишлари, таниқли шоирларнинг шеърларидан ёддан ўқиб беришди.

Талабалар институт раҳбарларига миннатдорчилик билдирдилар.

4–ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов