Сув хўжалиги соҳасида Германия тажрибаси

2018-йил 19-феврал куни 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорaция" факультети, “Ирригaция ва мелиорaция” кафедраси профессор-ўқитувчилари доц. Б. Ш. Матякубов, доц. А.Б.Маматалиев, асс. Ш.Х.Мардиев томонидан “Сув хўжалиги соҳасида Германия тажрибаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир мавзусининг асосий мақсадини ёритиб бериш учун дастлаб доц. А.Маматалиев ўз маърузаси билан талабалар диққатини жалб қилиб олди. Сўнгра доц. Б.Матякубов ўзининг тақдимотида Германиянинг энг нуфузли университетларидан бири бўлган Xoxenxaym университетида ўз тажрибасини ошириб келганлиги ва бу тажриба давомида эгаллаган билим ва кўникмалари, университетнинг умумий фаолияти, ютуқлари, бугунги кун талаб даражасига эга бўлган бой тажрибалари билан талабаларга тушунтириб берди.

  

Тадбир жуда савол-жавобларга бой қизиқарли даражада ўтказилди.

4 –ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов