Сув хўжалигини лойиҳалаш соҳасидаги долзарб ва муаммоли масалалар
2018 йил 16 март куни “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва битирувчи курс талабалар учун соҳада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари хақида “Муаммоли маърузалар” ташкил этилиб, “Сув хўжалигини лойиҳалаш соҳасидаги долзарб ва муаммоли масалалар” мавзусидаги маърузани Тошкент давлат аграр университети, кафедра доценти, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент У.Норқулов билан ўтказилди. Маъруза қизғин мунозараларга бой бўлиб, талабаларни қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
ГМТФ кафедра мудири т.ф.д. А.Г.Шеров ахбороти