Табиатимиз ва тийнатимизга зид

“Оммавий маданият” таъсирига тушган кимсанинг юриш-туриши, яшаш ва қарашларида ўзгаришлар пайдо бўлади. Жамоа қабул қилмаган алламбало кийимларни кийиш орқали гўёки ўзини “оригинал маданиятли” деб бошқалар шундай ўйласин деган бўлмағур тасаввурлар билан юради. Шу ҳолатни ўзига касб ва одат қилиб олгандан кейин унинг бузғунчилиги ёнидаги ёшларга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Шундай экан, унинг зарарли оқибатлари ҳақида талабарга тушунча бериш, бунинг менталитетимизга зид эканини уқтириш фойдадан холи эмас.

 2-Талабалар турар жойи маънавият хонасида тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна ташаббуслари билан ГТҚ факулътети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Азимов Аъзам Исмоилович ва навбатчи ўқитувчилар ГИМ кафедраси доценти И. Ж, ЭТ ва ҚТЕМ кафедраси ассистенти Бабаев А.Г билан биргаликда "Оммавий маданият" мавзусида давра суҳбати бўлди. Тадбирда ГТҚ ва  ГИМ факулътети талабалари ўз саволлари билан фаол қатнашишди.

2 - ТТЖ тарбиячи- педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов