Тадбиркорликни қандай бошлаш керак?
Европа Иттифоқининг "Агроcомп" ва "Формапер Милан” компанияси ҳамда Республика савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинар-тренингларда сертифакатлар билан тақдирланган Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси, фермер аёл, Республика савдо саноат палатаси аъзоси Шахноза Шералиевна Нурбекова томонидан 2018-йил 18-июн куни Гидротехника қурилиши факультети бир гуруҳ фаол талабалари, Ёшлар иттифоқи фаоллари билан ҳамкорликда "Тадбиркорликни қандай бошлаш керак?", "Қандай қилиб бренд маҳсулотларни яратамиз?" мавзуларида мастер класс дарси ўтказилди. Дарсда Ш.Нурбекова Италиянинг “Формапер Милан” компанияси тажрибаси, иш услуби ҳақида талаба-ёшларга маълумот бериб ўтди. Дарс қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган ҳолда олиб борилди. Талабалар ўзларининг мустақил танлаган мавзулари асосида ўз бренд маҳсулотларини кластер услубида ёритиб, ўқитувчи томонидан баҳоланди.
Институт ёшлар иттифоқи “Ёшлар медиа-клуби раҳбари” Улуғбек Манзирбоев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов