Тафаккур синовлари

Интеллектуал салоҳият билим ва тафаккурдан бошланиши аниқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 - йил 5 - июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони, шунингдек, Олий ва ўрта махсус та'лим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2018 - йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури” ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврида сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 - йил 16 - мартдаги 24-сонли қўшма қарори ҳамда 2018-йил 26-мартдаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Тафаккур синовлари” Республика танловини ўтказиш бўйича Ташкилий ишчи гуруҳ йиғилиши 1-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018-йил 23-апрел куни Тошкент Молия институтида “Тафаккур синовлари” Република танловининг навбатдаги саралаш  босқичи бўлиб ўтди. Саралаш босқичида

1) Солиқ Академияси, 2) Тошкент Педиатрия тиббиёт институти, 3)Тошкент Темир йўл муҳандислари институти, 4)Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтларининг жамоалари 4 шарт бўйича баҳс олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, катта меҳнатлар эвазига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти фаол талабалардан иборат “ИРРИГАТОР” жамоаси 1-ўринни эгаллади. Айни дамда улар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Кейинги босқичда институт жамоасига омад тилаймиз.

 

Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов