Талабалар ғояси - илм қояси

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг иқтидорли талабалари Равшан Ботиров, Маъруф Баратов, Дилшод Абдураззоқов, Фарруҳ Равшанов, Бобур Анорбоев, Ботир Қўшбоқов ҳамда Тўлқин Умурзаковлардан ташкил топган “Муҳандислар” жамоаси тузилди.

Улар яқинда “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилиши режалаштирилган “Урфон шоу” интелектуал телеўйинида иштирок этиб келишди. Шу аснода талабаларимиз ўзларининг билим ва қобилиятларини чиғириқдан ўтказишди.

Талабалар учун инновацион ғояларини рўёбга чиқаришда, маданий ҳамда интелектуал ўйинларда, спорт мусобақаларида ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этишларида институт ҳамда факультет раҳбарияти томонидан бир қанча имкониятлар ва шароитлар яратиб келинмоқда. Бу ҳараакат уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошишида, кенгқамровли билимга эга бўлишларида асқотаётгани сир эмас.

 

  “Қишлоқ  хўжалигини  механизациялаш”  факультети маънавий   –   маърифий    ишлар    бўйича   декан ўринбосари  Икром Рахимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов