Талабчан талабалар

Талабаликнинг олтин давр дейилиши таралла бедод қилиб юриш палласи дегани эмас. Келгуси ҳаётига замин ҳозирлаш учун ўқиб ўрганиш, эл-юрт манфаати учун хизматга яроқли кадр бўлиб етишиш демакдир. Институт талабалари орасида ижодкор, китобнинг чин маънода билим манбаи эканлигини ҳис этиб китобхонлик аслида, шараф эканлигини туйганлари ҳам кўп.

Улар билан институтимизнинг ахборот ресурс марказида китоб, тафаккур қаноти экани, нутқий маҳорат эгаси бўлишнинг сирлари ҳақида талаба ва устоз мавзуида телесуҳбат тайёрланди. “Ўзбекистон” телеканалининг “Қорачиқ” номли кўрсатувида талабаларнинг китобсеварлик руҳида тайёрланиши ўз соҳасининг назарий ва амалий жиҳатдан мукаммал бўлиб етишишининг гарови экани алоҳида таъкидланди.

Институт талабалари, хусусан, ҚХМ факультетининг 204 гуруҳ талабаси Маъруф Баротовнинг мулоҳазалари кўпчиликка маъқул келди. Институт кутубхонаси талабалар билан лиқ тўла экани, бўш вақтини китоб мутолааси билан ўтказишдари уларга завқ бағишлашини кўрган телеканал ижодий ва техник ходимларининг “кўпгина олий ўқув юртларидан кўрсатувлар тайёрлаб келаяпмиз, лекин кутубхонаси талабалар билан гавжум бўлганлари кам, институтингиздаги бу ҳолатни кўриб шод бўлдик”,- деган таҳсинни эшитиш ҳам ғоят мароқли бўлди.

Китоб, таълим, тафаккур, нутқ санъати тараққиётга мезон эканлигини билган талабаларимизнинг сафи кундан кунга кўпайиб бориши ютуқларимизнинг муҳим омилидир.

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти