Ташриф
Бугунги куннинг қадрига етиш ўтмиш сабоқлари билан уйғун бўлиши барчага аён. Қатоғон даврида қанчадан қанча миллатпарвар ва маърифатпарвар аждодларимизнинг қони тўкилган жойларни зиёрат қилиш улар руҳини шод этиш юксак маънавият белгисидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейига 2018 йил 12 октябр куни ТИҚХММИ “Гидромелиорация” факультетининг 5111000-Касб таълими (Сув хўжалиги ва мелиорация) йўналишининг 2 курс 18 гуруҳ талабалари ҳамда улар билан биргаликда гуруҳ мураббийси “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Файзуллаев Рустам ҳам ташриф буюрди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов