Амир Темур сиймоси
Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 07 апрел куни 3-Талабалар турар жойида Амир Темур бобомизнинг 682 йиллиги муносабати билан давра суҳбати oтказилди. Давра суҳбатини 3-Талабалар турар жойи педагог тарбиячиси Азиза Хайитова очиб берди. Шунингдек, „Иқтисодиёт ва менежмент" факулътети фаол талабаси Абдурасулов Бобур Амир Темур бобомиз ҳаёти ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди. Яна бир фаол талабамиз Яхёев Отабек ҳам Амир Темур бобомизнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида талабаларимизга маълумот берди. Давра суҳбатида Институтимиз ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. “Иқтисодиёт ва менежмент” факулътети "Тиллар " кафедраси ўқитувчиси Юсупов Эркин ҳамда “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факулътети "Ердан фойдаланиш" кафедраси ўқитувчиси Усмонов Юсуфлар ҳам иштирок этишди. Давра суҳбати жуда қизиқарли тарзда савол ва жавоблар билан қизиқарли ўтди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов