Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқаришнинг замонавий усуллари
ТИҚХММИ, ҚХЭА факультети, “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси профессор-ўқитувчилари, магистрлар иқтидорли битирувчи талабалари 2018 йил 12 апрел куни Тошкент давлат техника уиверситетининг “Ахборотларга ишлов бериш ва бошқариш тизимлари” кафедраси профессори, т.ф.д, ЎзРФАнинг академиги Х.З.Игамбедиев томонидан “Современные методы автоматизации и управления технологическими процессами” мавзусидаги видео дарсда қатнашдилар.
Маърузада келтирилган масалалар ҳозирги кунда объектларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқаришнинг замонавий усулларини тўлиқ қамраб олган. Эшитувчилар томонидан қизғин савол – жавоб ўтказилди.