ТИҚХММИ Ҳарбий кафедраси талабаларининг«КАРТОГРАФИЯ» илмий ишлаб чиқариш давлат корхонасига қилинган ташрифи МАЪЛУМОТИ
2018 йил 16 – 17 апрель кунлари институт ҳарбий кафедрасининг 9, 10 ва 11 гуруҳ талабалари «КАРТОГРАФИЯ» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди. Корхона масъул ходимлари талабаларни ишлаб чиқариш цехларидаги асбоб-ускуналар, уларнинг хавфсизлик чоралари ҳамда иш жараёни хусусида тўлиқ маълумот беришди.
Электрон хариталар ва дизайнер бўлими бошлиғи Ж.Халиков талабаларга корхонада қўлланиладиган воситалар ҳамда муҳандислик анжомлари, уларнинг тузилиши, туркуми ва бажарадиган асосий вазифалари, ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи ходимлар ва чоп этиладиган маҳсулотлар тўғрисида қисқача маълумот берди.
Талабалар назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва амалиётда ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси вилоятларининг сиёсий-маъмурий маълумотлар ва хариталарни янгилаш ишлари учун жиҳозланган замонавий ахборот коммуникация воситалари ва технологияларидан фойдаланиб кўришди. Талабаларга Электрон хариталарни тузиш ва таҳрирлаш бўлими бошлиғи Н.Умарова ҳамроҳлик қилди.
Электрон хариталарни тузишда ва таҳрирлашда қўлланиладиган замонавий дастурлар (программное обеспечения Arc GIS, GIS «Panorama») талабаларда катта қизиқиш уйғотди ва улар ҳарбий кафедрада олган назарий билимларини амалий бажаришда ўзларини синовдан ўтказишди. Танишиш жараёнида талабалар қоғозларни босмага тайёрлаш, қоғозларни сақлаш ва қоғозларни кейинги босмага тайёрлаш учун белгиланган ўлчамга келтириш жараёнлари ҳамда Япония ва Германияда ишлаб чиқарилган RYOBI – 780E, RAPIDA – 105 замонавий мультимедиа воситаларини қизиқиш билан томоша қилишди. кўрсатишди.
Танишиш жараёнидан сўнг талабалар “Картография” илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси тарихий музейига таклиф этилди. Улар музей экспозиция залларидан ўрин олган корхонанинг илмий ишлаб чиқариш жараёнлари ва сиёсий – маъмурий маълумот ва хариталар яратишлар акс этган тарихий лавҳаларни ва корхонада қўлланилган тарихий асбоб ускуна воситалари ва макетларини катта қизиқиш билан томоша қилишди.
Институт ректори номидан «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасининг директори О.Ибрагимовга ўтказилган тадбирга амалий ёрдам берганлиги учун ташакурнома ҳарбий кафедра томонидан топширилди. Корхона раҳбарияти ўз навбатида нашрдан чиққан хариталар ва картографик маҳсулотларини институт ҳарбий кафедрасига совға сифатида тақдим қилишди.