Трансчегаравий дарёлардаги сув муаммолари

2018 йил 9 март куни “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва битирувчи курс талабалар учун соҳада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари хақида “Муаммоли маърузалар” ташкил этилиб, “Трансчегаравий дарёлардаги  сув муаммолари” мавзусидаги маърузани Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари хавза бошқармаси етакчи мутахассиси И.Мўминов билан ўтказилди. Маъруза қизғин мунозараларга бой бўлиб, талабаларни қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.