“Тренерлар учун тренинг”

2019 йил 30 апрель – 3 май кунлари  Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси доирасида “Тренерлар учун тренинг” ташкил этилди.

Бу тренингда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институтининг 15 нафар профессор-ўқитувчилари ва докторантлари иштирок этди. 4 кунлик тренинг давомида тингловчиларни ўз соҳалари бўйича фаолиятида маъруза, тақдимотлар қилиш, дарс сифатини яхшилаш, тингловчиларга материалларни содда ва равон услубда етказиб бериш бўйича амалий кўникма ва малакаларга эга бўлишди. Тренингни муваффақиятли тугата олмаган доцентлар А.Усмонов, Ш.Мардонов, ассистент Н.Маркаевларга тегишли сертификатлар тақдим этилмади.

Малака сертификатларига эга бўлган 1-гуруҳнинг 12 нафар тингловчилари ўзлари фаолият юритаётган кафедра ва бўлимларга тренингда олган билимларини тақдимот қилиб беришлари белгиланган.

2-гуруҳ тингловчилари учун мазкур тренинг жорий йилнинг 7 май кунидан бошланади.

 

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор   Т.Султонов.

Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси доценти  С.Буриев.