Тренинг натижалари

 

 

 

М.Улугбек тумани, Чуст кўчаси 1-уйда жойлашган “Платформа” ўқув марказида ташкил этилган тренингда қатнашган “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси ассистенти А. Боротов 2019 йил 15 май куни ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол усуллари тўғрисида тақдимот қилди. Бунда “Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар. Тақдимотда интерфаол усулларидан “Суқрот мулоқати”, “Бахс-мунозара”, “Музёрарлар” ва “Иш вазиятларни ўрганиб чиқиш”  усуллари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Кафедранинг профессор-ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб ва керакли маълумотларни олдилар.