Тупроқ ресурсларини мухофаза қилиш

Тараққиёт, дунёда аҳоли сони ўсиши ва иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ривожланиши ер ресурслари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабнинг йилдан-йилга ортишига олиб келади. Шундай мураккаб шароитда улардан оқилона ва тежамли фойдаланиш, тупроқнинг мелиоратив ҳолати ҳамда унумдорлигини яхшилаш орқали экинлар ҳосилдорлигини ошириш муҳим талабдир.

Бугун 17 апрел 2018 йил 13:30 да институтимиз Атроф муҳит муҳофазаси йўналишида таҳсил олаётган  1 курс магистрантларига “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессори Эгамбердиев Нўмон Бабаевич “Тупроқ ресурсларини мухофаза қилиш” мавзусида Очиқ маъруза тақдим этди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари, Экогис маркази ходимлари ҳамда  Ўқув - методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошевалар иштирок этишди. 

Профессор ўз маърузасини соҳага оид ташкилий-ҳуқуқий “пойдеворлар” билан таништирди: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси, Шаҳарсозлик кодекси, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларда тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилишга оид нормалар кўрсатиб ўтилган. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2007 йил 29 октябрдаги “Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига алоҳида эътибор қаратилаётгани бунинг ёрқин тасдиғидир. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада барқарор ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга йўналтирилган.
Шундан сўнг, тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилининг пасайишига таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам беришга эътибор кучайтирилганлиги, гидромелиоратив тизимлар, коллектор зовур ва суғориш тармоқлари таъмирланди, уларнинг техник ҳолати яхшиланди, суғоришни такомиллаштириш, тежамкор суғориш технологияларини жорий этиш тадбирлари бажарилиши, соҳадаги саъй-ҳаракатлар сифат ва мантиқ жиҳатдан янги босқичга кўтарилиб, тупроқ унумдорлигини янада яхшилаш, ундаги эрозия, деградация, шўрланиш, чўллашиш жараёнларининг олдини олиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганлиги айтиб ўтди.

Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти