Соғлом турмуш тарзи
2018-йил 30-март ТИҚХММИ 3-сонли ТТЖда институтимиз хотин-қизлар қўмитаси раиси Хафизова Зулфия, тарбиячи педагог Хаитова Азиза ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ҳамшираси Мухторова Шаҳноза билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича семинар ташкил қилишди.
Бу семинарда ҳозирги кундаги глобал муаммолардан бири ичиш, чекиш ва гиёҳвандликнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Бу каби семинарлар кўпроқ ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида таклифлар берилди.
3 – сонлй ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов