Устоз-шогирдлик

Институтимизда яхши анъанага айланиб улгурган устоз - шогирд анъаналари барча талабалар учун жуда ҳам қувонарлидир. Устозлар ва мураббийлар ўз билим ва кўникмаларини шогирдларига улашишдан чарчамайдилар. Профессор ўқитувчилар талабаларни чет эл грантлари ва турли илмий ишларга жалб қилиб талабаларнинг кейинги фаолиятларида катта кўникма ҳосил қилмоқда.

Шундай ўқитувчилардан бири “Ер ресурсларини бошқариш” факультети ўқитувчиси Мухитдинов Джамалиддин Камалитдиновичдир.

Яқиндагина узтоз бир гуруҳ институтимиз талабалари Сулейманова Мунира, Бекжанова Заҳро, Жураева Матлубахон, Хикматуллаева Зариналар билан биргаликда Россиянинг “Интернаука” журналида ўзларининг “Абсолют нуқта изловчи замонавий геодезик асбоб Леиcа АТ930/960” номли мақоласи билан иштирок этишди. Мазкур журнал шу йилнинг 16-июн куни чоп этилди. Ушбу мақола бу талабаларга ўз илмий ишларини олиб боришда илк қадам бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ.

ЕРБ факультети ўқитувчиси Ў.П.Исломов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.