Талабалар уйларига кузатилди
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 мартдаги махсус йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда институт талаблари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 16-17 март кунлари институт талабалар турар жойида яшовчи талабаларни доимий истиқомат қиладиган уйларига кузатиш ишлари амалга оширилди. 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги томонидан ажратилган 5 та сўнгги русумдаги замонавий автобуслар талабалар турар жойига етиб келди. Рўйхат асосида жами 247 нафар талаба Тошкент-Ургенч, Тошкент-Коракул, Тошкент-Қарши, Тошкент-Самарканд, Тошкент-Термез йўналишларида республика йўл-патрул хизмати масъул ходимлари кузатуви остида ўз вилоятларига кузатилди.
Шунингдек, 16-17 март кунлари 3-талабалар турар жойида Ўзбекистон темир йўллари давлат АКнинг кўчма кассаси ташкил этилиб узоқ вилоятларга кетувчи талабалар учун темир йўл чипталари савдоси йўлга қўйилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати