“Ватандан яхши ёр бўлмас”
Туйғулар ичида ватанга муҳаббат туйғуси энг юксагидир. Адашганларни тўғри йўлга солиш юртимиз тинчлиги ва равнақига хизмат қилади. Тушуниш ва тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот таълим ва тарбия масаласида энг нозик ва муҳим масаладир. Турли маърифий тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ҳам аслида, шу.
2018 йил 2 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети, “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ўқитувчиси Дилшод Қувватов, тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар 6-қават талабаларига “Диний экстремизм ва тероризмнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Тадбир давомида Ўзбекистон телерадио каналларида қўйилган “Ватандин яхши ёр бўлмас” номли 18 дақиқалик ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Дилшод Қувватов, Жавлонбек Қутлимуротовлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган баркамол авлод тарбияси йўлида қилинаётган ишлар, юзага келаётган айрим муаммоларнинг ечими, бунёдкорлик ишлари баробарида айрим нопок кимсаларнинг тинч, фаровон, осойишта ҳаётимизни кўролмай қилаётган баъзи ҳаракатлари, муқаддас ислом динини ниқоб қилиб кишиларнинг онгини заҳарлашга ҳаракат қилаётгани, бу манфур кимсаларга нисбатан фаол кураш олиб боришимиз, огоҳлик ва ҳушёрликни янада ошириб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини уқтирди. Талабалар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олишди.
4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов