Ҳамкорликдаги семинар

Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтида  2019 йил 22 майда “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Испания давлатининг суғорма деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Western” компанияси билан ҳамкорликда илмий семинар ўтказилди.

 

Илмий семинарда профессор-ўқитувчилар, талабалар, класстерлар раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этди. Семинарда сўз олганлардан “Western” компанияси вакиллари Даниел Фернандез, Филеппе Рейлар ва Сув хўжалиги вазири ўринбосади Мамутов Р. ўзларининг соҳага оид мазмунли тақдимоти билан қатнашишди.

Семинар кўтаринки руҳда савол-жавоб ва музокараларга бой тарзда ўтказилди. Мана шундай илмий семинарларнинг ўтказилиши соҳанинг ривожланиши, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг билим ва кўникмаларини оширишига хизмат қилади.

“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Мусайев Комил Усанович ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов