Халқ юрагидаги сиймо
2018 йил 1 феврал куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиоратсия” факултети декани фармойишига биноан “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доцентлари Боймурод Суванов, Салтанат Касимбетова, ассистентлар Гулнора Ахмеджанова, Даврон Юлчиев, тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар томонидан “Ислом Каримов ҳамиша халқимиз юрагида”мавзусига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак. (И.А.Каримов)
Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча ютуқларни ҳақли равишда Ислом Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди. У собиқ иттифоқ тузумидан кейин пайдо бўлган беқарор, нотинч даврда Ўзбекистон жамиятида барқарорлик ва ишончни пайдо қила олди, халқи олдига миллатни юксакларга кўтарадиган улкан мақсад ва вазифалар қўйди. Ислом Каримов Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси, мамлакатнинг истиқол дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир. Тадбирда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва ижоди, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдимот шаклида талабаларга тушунтириб берилди.
Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.
Шу муносабат билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи президенти 2017 йил 27 ноябр куни, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғанийевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарорни имзолади.Тадбирлар режасига кўра, 2018 йил январ ойида Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасини очиш, Қарши шаҳрида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ҳайкал ўрнатиш ва тантанали очилиш маросимини ўтказиш ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли филм яратиш белгиланган.
Президент қарорига асосан Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу эрда биринчи президентнинг давлат ва халқ олдидаги буюк хизматларига муносиб улуғвор мақбара мажмуа бунёд этилди.
Тадбир жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.