Хотирамизда барҳаёт сиймо
Зиёрат қалбларнинг хотиржамлиги, кўнгил осойишталиги учун ҳузур бахш этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ – 3404 – сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институтининг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И. Рахимов, факультет Касаба уюшмаси раиси Ш. Махатовлар раҳбарлигида факультетнинг фаол талабаларининг Ислом Каримов номидаги илмий – маърифий мемориал мажмуасига ташрифи уюштирилди.
Талабалари мажмуада Биринчи Президентимиз Ислом Каримов шарафига қад кўтарган ҳайкал пойига гул қўйиш маросимини ўтказиб таъзим бажо келтиришди.
Шундан сўнг талаба – ёшлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, дунё тан олган буюк сиёсатчи, давлат арбоби, юртимиз отаси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватан мустақиллиги, эл – юрт равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматлари акс этган фотогалерея кўргазмасини томоша қилишди ва қалбларида аждодларимизни амалга оширган ишларидан ғурурланиш ҳисси жўш урди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети
маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И. Рахимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов