Хотирлаш муҳри

Дунёда кўп нарса унутилади, лекин ватан ва халқ тақдирида муҳим роль ўйнаган инсонлар номи мангуликка муҳрланиши аниқ. Уларни ёд этиш, руҳини шод этиш қарздорлик ҳиссидандир.

“Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилей маросимларини кенг тарғиб қилиш муҳим ижтимоий ҳодиса ва муқаддас бурчимиздир.

Ана шу мақсадда 2018 йил 29 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида тарих фанлари доктори профессор Анвар Юлдашев ва  тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар томонидан  “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов - маънавий жасорат сохиби” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Давра сухбати талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Мавзу  бўйича улар  томонидан берилган саволларга батафсил  жавоблар  берилди.

4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов