Янги аср кўникмалари
“Learn and Create” нодавлат таълим муассаси раҳбари Исломов Алишер ўз ходимлари билан биргаликда, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 4 босқич 1-6 гуруҳ талабаларига «XXI аср кўникмалари» мавзусида интерфаол усуллар билан семинар-тренинг ўтказди.
Ушбу тренингда битирувчи талабаларни олган назарий билимларини амалиётда, ишлаб чиқаришда қўллаш усуллари ва имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.
Бунда XXI асрда барча соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган кўникмалар ҳақида, жумладан, мулоқот, креативлик, ижодийлик, жамоада ишлаш, тақдимот ва бошқа кўникмалар ҳақида тўхтаб ўтилди. Ушбу мавзу талабаларда жуда катта қизиқиш уйғотди, улар шиддатли ўзгаришлар даврига муносиб мутахассис бўлиб етишиш учун нималар устида ишлашлари кераклигини билиб олишди.
Учрашув сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан савол беришди ва саволларига тўлиқ жавоблар олишди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири, доценти Б.Суванов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов